Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатия ваколатхоналари ходимлари Олий дипломатия мактабида ўтказилган ўқув машғулотларида қатнашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий дипломатия мактабида давлат муассасалари ходимларини ўқитиш дастури доирасида “Иқтисодий ва рақамли дипломатия” мавзусида қисқа муддатли ўқув курси якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
3-4 декабрь кунлари бўлиб ўтган тренингдан кўзланган мақсад ташқи иқтисодий алоқалар учун масъул вазирлик ва идоралар ходимларининг иқтисодий дипломатия асослари бўйича билимини оширишга кўмаклашишдан иборат бўлди.
Ўқув машғулотларида иқтисодий дипломатия, халқаро сармоявий муҳит ва хорижий сармояларни жалб қилиш стратегиялари, мулоқот санъати, нотиқлик санъати, замонавий глобал тенденциялар ва уларнинг ахборот-таҳлилий ишларга таъсири каби мавзулар ўрганилди.
Таъкидлаш жоизки, ўқув курси Буюк Британия, Хитой, Жанубий Корея, Малайзия, Германия, АҚШ ва қатор халқаро ташкилотларнинг тажрибали вакиллари томонидан замонавий ва илғор материаллардан фойдаланган ҳолда ўтказилди, дарслар интерактив шаклда олиб борилди.
Машғулотлар якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.
/"Дунё" АА/.