Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида журналистлар учун брифинг ўтказилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида журналистлар учун брифинг ўтказилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби ва ТИВ расмий вакили Юсуф Қобулжонов маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Юсуф Қобулжонов Ташқи ишлар вазирлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш борасида изчил режалар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

«Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ахборот соҳасини ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Сизлар билан учрашувимиз ҳам мазкур ислоҳотлар натижасига мос келади», деди Ю.Қобулжонов.

Брифингда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан жорий йил январь-апрель ойларида бажарилган кенг кўламли ишлар, бўлажак тадбирларга доир маълумот журналистлар эътиборига ҳавола қилинди.

Жумладан, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон манфаатларини илгари суриш, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва республиканинг дунё миқёсидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаш мақсадида хорижий шериклар билан фаол равишда учрашувлар ва музокаралар ўтказгани таъкидланди. Ҳисобот даврида вазирлик делегацияларининг хорижий давлатларга 28 та ташрифи ташкил этилган. Хорижий давлатлардан келган 26 та делегация вакиллари билан учрашувлар ўтказилган, видеоконференция ва телефон орқали мулоқот шакллариида 25 та музокара уюштирилган.

Кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, «Осиё юраги – Истанбул жараёни» форуми йиғилишларида, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «С5+1» шаклидаги учрашувида иштирок этди.

Беларусь, Жазоир, Латвия, Польша, Португалия, Россия, Франция, Хитой, Швеция, Эрон ва Қатар ташқи сиёсат маҳкамалари билан маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давралари ўтказилди.

БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда COVAX механизми доирасида республикага 660 минг доза ҳажмидаги COVID-19га қарши вакцинанинг олиб келиниши масаласи ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, халқаро ҳамкорликнинг норматив-ҳуқуқий базасини кенгайтириш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йил январь-апрель ойларида вазирлик иштирокида 56 та икки томонлама ҳужжат имзоланган. Шу кунга қадар 5 та икки ва 3 та кўптомонлама ҳужжат кучга кирди.

- Фаол иқтисодий дипломатияни амалга ошириш вазирлик ва дипломатия ваколатхоналаримиз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади, - деди Ю.Қобулжонов. - Вазирлик ва барча дипломатия ваколатхоналарининг фаол саъй-ҳаракатлари соҳага алоқадор, минтақавий корхоналарнинг яқин ҳамкорлиги самараси ўлароқ, умумий қиймати 314,5 миллион долларга тенг 367 та янги экспорт шартномаси имзоланди. Натижада ҳисобот давридаги экспорт ҳажми 2020 йилнинг айни даврига нисбатан 32 фоизга ўсиб, 2 миллиард 250 миллион долларни ташкил этди.

Брифингда экспорт номенклатураси ва географиясини кенгайтириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида 10 апрелдан бошлаб Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг«GSP+» тизими бенефициар давлати мақоми берилганига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилоти сафига қўшилиши борасида фаол ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Жумладан, транспорт йўлаклари, Жанубий Осиёдаги янги бозорлар ва денгиз портларга чиқиш йўлларини диверсификация қилиш доирасида «Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» трансафғон темир йўли лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидланишича, консуллик-ҳуқуқий йўналиш бўйича ҳам катта ишлар амалга оширилди. 6 минг 673 нафар Ўзбекистон фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилган. Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 1 минг 934 нафар Ўзбекистон фуқаросига кўмак, хусусан, консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилди. Хориждаги 884 нафар фуқаро молиявий ёрдам олган.

Вазирлик томонидан хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ўрнатиш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг имкониятларини жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар ватандошларимизни ўз ичига олган «Олтин дафтар» шакллантирилди.

Тадбир чоғида ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия ваколатхоналарига фуқаролардан 68 минг 296 та мурожаат келиб тушгани маълум қилинди. Таъкидланганидек, уларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмаган. Шу билан бирга, 30 мингдан зиёд чет эл фуқароси учун мамлакатимизга кириш визалари расмийлаштирилган.

Брифинг якунида Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

/«Дунё» АА/.