Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси ва ЕИ раҳбарлари «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» шаклидаги минтақалараро мулоқотни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Амалий ташриф билан Анталия шаҳрида бўлиб турган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов кеча Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида ўтган йилдаги ўзаро ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди, жорий йил учун умумий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва уларнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокараларда эришилган муваффақиятларга алоҳида эътибор қаратилди.
«Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» шаклида минтақалараро мулоқотни кенгайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги билдирилди.
«Дунё» АА