Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ташқи сиёсат стратегияси Эрон матбуоти нигоҳида

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ташқи сиёсат стратегияси Эрон матбуоти нигоҳида

Эроннинг «ITNA News» ахборот агентлиги электрон саҳифасида “Ўзбекистон ташқи сиёсат стратегияси – минтақавий ҳамкорликни иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланиши омилига айлантириш” сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Мақолада 10 декабрь куни Тошкентда “Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати: суръати, ютуқлари ва истиқболлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилгани ва унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва мамлакатда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этгани хабар қилинган.

Тадбирда халқаро майдонда Ўзбекистоннинг янги қиёфасини шакллантиришнинг концептуал масалалари, мамлакат ташқи сиёсий фаолиятининг бугунги ва асосий устувор йўналишлари муҳокама қилиниб, ташқи сиёсат соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ишлар ва эришилган натижалар юзасидан атрофлича фикр алмашилган.

“Тадбирда сўзга чиққан мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари томонидан 2021 йил Ўзбекистон ва унинг халқаро муносабатлари учун ёрқин сиёсий воқеалар ва самарали дипломатик алоқаларга бой бўлгани, олий ва юқори даражадаги ташрифлар алмашинуви, асосий ташқи сиёсий ҳамкорлар билан икки ва кўп томонлама шаклларда мулоқот жадал ривожлангани таъкидланди”, дейилади мақолада.

Янги йилда Ўзбекистон ташқи сиёсати стратегиясининг асосий мақсади мамлакатнинг жадал ва барқарор сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, дунёвий ва демократик ривожланишини таъминлаш бўлиб қолиши алоҳида урғуланган. Энг муҳим вазифа – аввало, Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлиши қайд этилган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз нутқида Афғонистонга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг умумий ёндашувларини ишлаб чиқиш, бунда мавжуд вазиятни халқаро изоляция ва кенг кўламли инқирозга олиб бормасликнинг муҳимлигини таъкидлаганига эътибор қаратилган.

Ўзбекистон ташқи сиёсат стратегиясининг асосий халқаро тенденцияларидан бири – минтақавий ҳамкорликни иқтисодий ўсиш, давлатларнинг модернизация ва барқарор ривожланиши омилига айлантириш, замонавий таҳдидларга жавоб беришга тайёрликни кучайтиришда ўз аксини топади, деб ёзади нашр муаллифи.

“Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақаси ва умуман халқаро майдондаги фаоллиги ва аҳамияти сезиларли даражада юксалиб бораётганини алоҳида таъкидлади”, - дейилади мақола якунида.

“Дунё” АА