Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қозоғистон элчисини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Қозоғистон элчиси Бейбут Атамқуловни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида замонавий босқичда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожлананиб бораётгани таъкидланди. Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ўртасида йўлга қўйилган ишончли ва илиқ мулоқот асносида ҳамкорлик жадал суръатларда ўсиб бораётир.
Олий даражада эришилган келишувлар ижроси жараёни ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Парламентлар, вазирлик ва идоралар, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари йўналишида бўлиб ўтадиган тадбирларнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Савдо, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги алоқаларни жадаллаштиришнинг муҳимлиги эътироф этилди.
Томонларнинг халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Қардош халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
«Дунё» АА