Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Конгресси аъзолари билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов конгрессменлар Трент Келли ва Дарин Лаҳуддан иборат Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ томонидан маълум қилинишича, учрашув давомида Ўзбекистон-Америка муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий, савдо-инвестиция, академик ва маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотни икки давлат даражасида ҳам, конгрессменлар вакили бўлган Миссисипи ва Иллинойс Штатлари билан ҳам чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Конгресс вакиллар палатасидаги "Ўзбекистон бўйича Кокус" фаолияти алоҳида муҳокама қилинди. Унинг ҳамраиси конгрессмен Т. Келли ҳисобланади. Кокус таркиби Ўзбекистон билан стратегик шерикликни тизимли ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган истиқболли америкалик қонун чиқарувчилар ҳисобига жадал кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Икки томонлама савдо-инвестиция алоқаларининг жадал суръатларда ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Конгрессменлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чораларни кўришга тайёрлигини билдирди.
Афғонистон масаласида ҳам ўзаро фикр алмашилди. Томонлар ушбу мамлакатдаги мураккаб гуманитар вазиятнинг олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.
Учрашувда икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, мамлакатларимизнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалари ҳам кўриб чиқилди.
(«Дунё» АА)