Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосарини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

“Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси (UNAMA) раҳбари Маркус Поцел билан учрашди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари, хусусан, UNAMA билан ўзаро ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Владимир Норов БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига тўла мос келадиган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилди. Маркус Поцел Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказиш ташаббусини юқори баҳолади. Анжуман афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакат иқтисодиётини тиклаш масалалари бўйича халқаро ҳамжамиятнинг умумий ёндошувларини ишлаб чиқиш учун муҳим асос яратади.
Бу галги конференция Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солишдаги муҳим ва ўзгармас ролини яна бир бор тасдиқлаб, Ўзбекистон томонининг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий тиклашга қўшган ҳиссаси халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилганидан далолат бериши таъкидланди.
UNAMA раҳбари жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини афғон ҳукумати томонидан бажарилиши бўйича самарали халқаро мулоқотни йўлга қўйиш учун Тошкент форуми муҳим платформа бўлганини таъкидлади.
Дунё АА