Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 28-йиғилишида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Стокгольм шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 28-йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Швеция раислигида ўтган учрашувда ЕХҲТ маконида ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-экологик ва инсоний ўлчовлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз нутқида йиғилиш иштирокчилари эътиборига мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ҳавола этди.
Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда ижобий суръатларда ривожланаётгани, жумладан, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш соҳаларида техник ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон томони ҳамкорликни давом эттиришга ҳамда барча соҳалар бўйича долзарб дастурлар сонини мутаносиб равишда оширишга тайёр экани таъкидланди.
Қайд этилганидек, ЕХҲТ фаолиятида иқтисодий ва экологик омилларнинг аҳамиятини кучайтириш муҳим бўлиб, бу кенг қамровли хавфсизлик концепциясини тўлиқроқ амалга оширишга имкон беради. Шу муносабат билан ўзаро савдони кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, аграр секторда янги технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш масалаларидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарур.
ЕХҲТнинг ҳамкор-мамлакати саналган Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бу мамлакатда гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш юзасидан шошилинч чораларни кўришга чорлади.
/«Дунё» АА/.