Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари Қайрат Абдраҳманов билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари Қайрат Абдраҳмановни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ЙХҲТ ва унинг институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашгани ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар.
Олий комиссар мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш борасида олиб борилаётган сиёсатни юксак баҳолади. Айниқса, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги яхши қўшничилик сиёсати минтақа халқлари ва элатлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда ижобий ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.
Қ.Адбураҳманов Ўзбекистонда барча миллат ва элат вакилларининг билим олиши, меҳнат қилиши, ижодий қобилият ва салоҳиятини намоён этиши учун барча зарур шарт-шароит яратилганини қайд этди. Жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширишнинг устувор мақсадларидан бири этиб белгиланганини олқишлади.
Томонлар барча масалалар бўйича ўзаро манфаатли муносабатларни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Анвар Илёсов («Дунё» АА) олган сурат