Ўзбекистон ТИВ раҳбари Эрон Президенти, ташқи ишлар вазири ва бошқа ҳукумат аъзолари бўлган вертолётнинг ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ТИВ номидан Эрон Президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ва бошқа ҳукумат аъзоларининг вафот этгани муносабати билан уларнинг яқинлари ва бутун мамлакат халқига ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Эрон Президенти Иброҳим Раисий Жаноби Олийлари, қадрли биродарим Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён жаноблари ва бошқа Эрон ҳукумати аъзолари бўлган вертолётнинг ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабардан чуқур қайғудамиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва бутун Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз".
Эслатиб ўтамиз, бугун Эронда Президент Иброҳим Раисий ва ушбу мамлакатнинг Шарқий Озарбайжон вилоятидан қайтаётган вертолётда бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлгани тасдиқланди.