Ўзбекистон ТИВ раҳбари “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 22 ноябрь куни “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига ташриф буюради, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясини амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниши, ўзаро муносабатлар истиқболлари ҳамда минтақалараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Учрашув кун тартибига халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари ҳам киритилган.
/«Дунё» АА/.