Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг махсус вакили билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала хоним ва унинг жамоаси билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартиби бўйича фикр алмашдик. Бугунги кунда Марказий Осиё тобора ўзаро боғлиқлик ва умумий фаровонликка биргаликда интилмоқда ва хорижий шериклар учун жозибадорлигини оширмоқда. Биз халқаро миқёсда мустаҳкам алоқаларни ўрнатишда муштарак саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашларини олқишлаймиз".
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 июль куни тажрибали фин дипломати Терхи Хакала Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили этиб тайинланган эди. У беш йиллик мандати 2021 йил 30 июнда якунланган словак дипломати Питер Бурианнинг ўрнини эгаллаган.