Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитойнинг Циндао шаҳри вице-мэри билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бугун Хитойнинг Циндао шаҳри вице-мэри Лю Цзяньцзюнни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон-Хитой муносабатларини ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Циндао шаҳридаги "Хитой – ШҲТ" Пилот зонаси ва Самарқанд шаҳридаги "Ўзбекистон – ШҲТ" саноат зонаси ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
Икки мамлакатнинг турли соҳалардаги ҳар томонлама стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, жумладан, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг 2022-йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Икки томонлама муносабатларда минтақалараро ҳамкорлик алоҳида ўрин тутгани баробарида, Циндаонинг Ўзбекистон шаҳарлари билан ришталарни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовга 2019-2021-йилларда ШҲТ Бош котиби лавозимида ишлаган даврида "Хитой – ШҲТ" Пилот зонасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Циндао шаҳрининг фахрий фуқароси" унвонини бериш тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
(«Дунё» АА)