Ўзбекистон ТИВ раҳбари Корея Республикаси элчисини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, элчи Корея Республикаси Ўзбекистонни минтақадаги асосий ҳамкори деб билишини ва давлатлараро алоқаларни янада фаоллаштириш учун барча чораларни кўришга тайёрлигини билдирди. Расмий Сеул Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни олқишлайди ва қўллаб-қувватлайди ҳамда уларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил декабрь ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини берди.
Томонларнинг барча соҳаларда олий даражада эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга тайёрлиги таъкидланди.
Бўлажак тадбирлар жадвали, жумладан, Тошкент шаҳрида Ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси юзасидан фикр алмашилди.
“Марказий Осиё – Корея Республикаси” ҳамкорлик форуми доирасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
(«Дунё» АА)