Ўзбекистон ТИВ раҳбари Лондонда Буюк Британия хавфсизлик вазири билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондонга ташрифи давомида кеча Буюк Британия хавфсизлик вазири Том Тугендхат билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Буюк Британия Хавфсизлик вазири ва Парламенти аъзоси Том Тугендхат жаноблари билан самимий суҳбатлашдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Мулоқотимиз давомида салоҳиятни ошириш, тажриба алмашиш, минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик, энг муҳими, халқларимиз манфаатлари йўлида хизмат қилиш масалалари муҳокамамиз марказида бўлди».
«Дунё» АА