Ўзбекистон ТИВ раҳбари Маскат шаҳрида мамлакатимиз озиқ-овқат саноатида замонавий технологияларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Маскат шаҳрида "Oman Flour Mills" компанияси бош ижрочи директори Ҳайсам Ал Фанна билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Oman Flour Mills" бош ижрочи директори жаноб Ҳайсам Ал Фанна билан биргаликда ишбилармонлар ўртасида яқинроқ алоқалар ўрнатиш учун яратилаётган имкониятларни кўриб чиқдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатида замонавий технологияларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш барқарор иқтисодий ўсиш йўлидаги асосий устувор йўналишлардандир".
1977 йилда ташкил этилган "Oman Flour Mills" компанияси озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш саноатида етакчи ҳисобланади.