Ўзбекистон ТИВ раҳбари Маскат шаҳрида Ўмон мерос ва туризм вазири билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Маскат шаҳрида Ўмон мерос ва туризм вазири Салим бин Муҳаммад ал-Маҳруқий билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ўмон мерос ва туризм вазири Салим бин Муҳаммад ал-Маҳруқий жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Бизнинг умумий маданий меросимиз, бой ва кўп асрлик тарихий алоқаларимиз мавжуд. Туризм ҳар икки мамлакат иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган ва истиқболли соҳаларидан биридир. Ўзаро тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, янги йўналишларни илгари суриш, хорижлик меҳмонларни жалб этиш ва бошқа кўплаб мавзулар кун тартибимиздан жой олди".