Ўзбекистон ТИВ раҳбари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВК йиғилишида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси 2021 йил 1-2 апрель кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбир иштирокчилари халқаро кун тартиби ҳамда Ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашади. Амалдаги ҳамкорлик дастурлари ҳамда МДҲ Давлатлар раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиши учун киритиладиган янги ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинади.
/«Дунё» АА/.