Ўзбекистон ТИВ раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ижрочи директори билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ижрочи директори Қайрат Сарибой бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Кенгаш ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 15 июнь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган мазкур форум саммитида Кенгаш доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича илгари сурилган ташаббусларнинг амалга оширилиши юзасидан фикр алмашилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Кенгаш фаолиятидаги иштироки фаоллашгани қайд этилди. Хусусан, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонга Кенгашнинг инсоний ўлчов бўйича ишонч чора-тадбирлари мувофиқлаштирувчиси вазифаси юклатилди. Мазкур мандатни бажариш доирасида Ўзбекистон томони 2021 йилда “Терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни” мавзусида халқаро онлайн-конференция ўтказди.
Жорий йил 12-13 октябрь кунлари Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашнинг олтинчи саммитига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқотда минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари ҳам муҳокама қилинди.
(«Дунё» АА)