Ўзбекистон ТИВ раҳбари Рим шаҳрида Италиянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Рим шаҳрида Италиянинг етакчи компаниялари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун Рим шаҳрида Италиянинг 30 га яқин компаниялари иштирокида давра суҳбати ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Энергетика, тўқимачилик, транспорт, ахборот технологиялари, муҳандислик ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳалар истиқболи ҳақида етакчи компаниялар билан самимий суҳбат қурдик. Ўзбекистон ва Италия ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлиги, айниқса, B2B шаклидаги мулоқотларни йўлга қўйиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Италия ташқи ишлар вазири ўринбосари Мария Триподи хонимдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз".