Ўзбекистон ТИВ раҳбари Римда Италия университет ва тадқиқотлар вазири билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Рим шаҳрига ташрифи давомида Италия университет ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Италия университет ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини хоним билан самимий учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Таълим соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш, Италиянинг янада кўпроқ университетларини Ўзбекистонга жалб этиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, юксак иқтисодий тараққиётни таъминлаш учун илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш, ректорлар форумини ўтказиш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашдик. Бернини хонимни яқин орада Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилдик".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 28-29 май кунлари ташриф билан Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлди ва "Италия – Марказий Осиё" форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этди ҳамда бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.