Ўзбекистон ТИВ раҳбари Самарқандда Ҳамдўстлик Бош котиби билан 14 апрель куни бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВК мажлисига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун эрталаб Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Зафар Юлдошкулов.
«МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев Жаноби Олийлари билан мулоқот чоғида бўлажак тадбир кун тартиби ҳамда Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик доирасидаги жадал ҳамкорлиги масалаларини кўриб чиқдик», деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Twitterдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, эртага Самарқанд шаҳрида МДҲ ТИВКнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар халқаро кун тартиби ва МДҲ форматидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашадилар.
САМАРҚАНД, 13 апрель. /«Дунё» АА/.