Ўзбекистон ТИВ раҳбари Сеулда Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов «Марказий Осиё – Корея Республикаси» 15-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Марказий Осиё давлатлари делегациялари раҳбарлари таркибида Сеул шаҳрига ташрифи давомида Корея Республикаси Бош вазири Хан Док Су билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Жанубий Корея ҳукумати раҳбари Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йилдан ошганига эътибор қаратиб, бу ўзаро англашув ва ишончнинг юқори даражасига чиққанини, ҳамкорлик савдо, инвестиция, илм-фан ва технологиялар ҳамда бошқа соҳалардаги фаол суръат билан ифодаланишини таъкидлади.
Қайд этилганидек, Жанубий Корея томони Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил декабрь ойида Сеулга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалий жиҳатдан ҳаётга татбиқ этишга катта эътибор қаратмоқда.
Корея Республикаси томони икки давлат ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш бўйича музокаралар жараёнини тезроқ якунлаш муҳимлигини билдирди.
Томонлар сўнгги йилларда чинакам стратегик хусусият касб этган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини ўзаро таъкидладилар.
Бош вазир Жанубий Корея компанияларининг Ўзбекистонда ташкил этилган пахта саноат кластерлари доирасида тўқимачилик саноати соҳасида иштирок этишидан манфаатдор эканлигини қайд этди.
Хан Док Сунинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, тадбиркорликни рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар хорижий инвесторлар учун, жумладан, корейслар учун ҳам Ўзбекистон бозорида ўз иштирокини кенгайтиришга яхши ишорадир.
«Дунё» АА