Ўзбекистон ТИВ раҳбари Сингапур элчисини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Сингапурнинг мамлакатимиздаги элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли бин Баҳарудинни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, дипломат Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида эришилаётган ютуқларга ижобий баҳо берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Сингапур муносабатларининг турли соҳалардаги долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини, жумладан, ўзаро ташрифлар ташкил этиш, ТИВлараро маслаҳатлашувлар ўтказиш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш орқали алоқаларни фаоллаштиришни ҳар томонлама амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Турли даража ва шаклларда режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодий дипломатияни рағбатлантириш мақсадида томонлар ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, бизнес-форумлар ташкил этиш, электрон тижорат, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.
Дўстона ва ўзаро ишонч муҳитида ўтган учрашув якунлари бўйича икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида барча соҳаларда алоқаларни йўлга қўйишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
“Дунё” АА