Ўзбекистон ТИВ раҳбари ТТДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 11 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар Юқори мартабали мансабдор шахслари комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бошланган эди. Унда Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши ва Туркий Кенгашнинг навбатдаги саммитга тайёргарлик масалалри кўрилмоқда.
“Дунё” АА