Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Финляндия ТИВ давлат котиби ўринбосари икки томонлама муносабатлар масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби ўринбосари Кай Сауер билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мутахассисларнинг ўзаро ташрифлари, ўқитувчилар ва талабалар алмашинув дастурларини ташкил этиш орқали таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Инновациялар, ахборот-коммуникация технологиялари ва фармацевтика саноати соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
(“Дунё” АА)