Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Грузия элчиси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Ташқи ишлар вазирликлариаро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказишга келишиб олдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Грузиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ИВ маълумотига кўра, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни тўғрисида фикр алмашилди.
Икки мамлакат парламентлари, ҳукуматлари, вазирликлари ва идоралари йўналишидаги мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали, шу жумладан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Томонларнинг иқтисодиёт, транспорт, туризм ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлиги тасдиқланди.
(«Дунё» АА)