Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Буюк Британия Қуролли кучлари давлат вазири Афғонистондаги мавжуд вазият ва мамлакатни тинч йўл билан ривожлантиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр алмашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Буюк Британия мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, Қуролли кучлари давлат вазири Жеймс Ҳиппини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Афғонистондаги мавжуд вазият ва мамлакатни тинч йўл билан ривожлантиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди.
ТИВ Телеграм-канали вазир Абдулазиз Комилов музокаралар чоғида “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин, деб ҳисоблаймиз”, деган фикр билдирганини ҳам маълум қилди.
«Дунё» АА