Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва ЕХҲТ Бош котиби телефон орқали мулоқотда ташкилот фаолиятининг барча уч йўналиши бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Ҳельга Шмид ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат аввалида ЕХҲТ Бош котиби Бахтиёр Саидовни Ўзбекистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани билан самимий табриклаб, масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ўзаро ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Республиканинг Ташкилот тузилмалари билан ҳамкорлиги ЕХҲТ фаолиятининг барча уч йўналиши бўйича жадал ривожланмоқда.
ЕХҲТ ва унинг институтлари билан икки томон манфаатларга мос келадиган барча соҳаларда ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорлик янада мустаҳкамланиши таъкидланди.
«Дунё» АА