Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва ЕИ элчиси 2024 йил учун янада сезиларли натижаларга эришиш, айниқса, ишбилармон доиралар ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш бўйича мақсадларни белгилаб олдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси Шарлотта Адриан хонимни қабул қилдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Кўплаб соҳаларда кенгайиб бораётган ҳамкорлигимиз кун тартибига эътибор қаратдик ҳамда 2024 йил учун янада сезиларли натижаларга эришиш, айниқса, ишбилармон доиралар ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш бўйича мақсадларни белгилаб олдик».
(«Дунё» АА)