Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Тожикистон элчиси икки томонлама сиёсий мулоқотни давом эттиришга ҳамда халқаро институтлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар

Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, томонлар қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тобора кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама сиёсий мулоқотни давом эттиришга ва халқаро институтлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ҳажмини ошириш ва турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Томонларнинг ҳудудлараро алоқаларни, шунингдек, маданият, илм-фан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги мулоқотни кенгайтиришга интилиши маълум қилинди.

«Дунё» АА