Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Ўмон инвестиция агентлиги президенти ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишнинг амалий йўлларини муҳокама қилдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Маскат шаҳрида Ўмон инвестиция агентлиги президенти Абдулсалом ал-Муршидий билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ўмон инвестиция агентлиги президенти Абдулсалом ал-Муршидий жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий йўлларини муҳокама қилдик. Минтақавий алоқалар кун тартибимиздаги долзарб мавзулардан бири бўлди. Янада яқин ҳамкорлик орқали иккала минтақада ҳам бозорга киришни кенгайтириш тарафдоримиз".
Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни Маскат шаҳрида биринчи Ўзбекистон-Ўмон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Мазкур тадбир 150 дан ортиқ ишбилармонлар ҳамда корхоналарни бирлаштирди.