Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Жанубий Корея Бош вазири икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Сеулга ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикаси Бош вазири Хан Дак Су томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Корея Республикаси Бош вазири Хан Дак Су жанобларига самимий қабул учун миннатдорчилигимизни билдирамиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram- каналида. - Биз Ўзбекистон-Корея Республикаси стратегик шериклигини янада фаоллаштириш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлгани каби Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлат идоралари ўртасида яқин шериклик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилдик».
ТОШКЕНТ, 11 сентябрь. /«Дунё» АА/.