Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазирлар учрашувида Афғонистон учун можаролардан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича видеоконференцалоқа шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, АҚШ давлат департаменти ва Германия ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган йиғилишда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатининг ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ҳамда БМТ, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари қатнашди.
Тадбирда Афғонистондаги мавжуд вазият, Афғонистон инқирозини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва мамлакат аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Асосий инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш, хусусан, аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини таъминлаш, Афғонистон ҳудудида террористик ташкилотлар фаолият юритишини олдини олиш борасидаги Толибоннинг мажбуриятларини бажариши муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз нутқида Афғонистон учун можаролардан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш, жумладан, унинг иқтисодиётини тиклаш, мамлакатнинг минтақавий интеграцион жараёнларга жалб қилиш, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.
/«Дунё» АА/.