Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимизга ташриф билан келган Япония ташқи ишлар вазирининг парламентар ўринбосари Ёсикава Юуми билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, турли даражаларда режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Япония парламентининг Ўзбекистон билан «Дўстлик лигаси» мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшгани қайд этилди.
«Марказий Осиё+Япония» мулоқоти доирасида транспорт, логистика, қайта тикланадиган энергия, сувдан самарали фойдаланиш ва экология соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан томонларнинг манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон ва Япониянинг халқаро институтлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашга содиқлиги тасдиқланди.
Таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
«Дунё» АА