Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашувда АҚШ элчиси Америка томонининг мамлакатимизга ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун АҚШ элчиси Жонатан Дэвид Хэникни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонларни қизиқтирган соҳаларда кўп қиррали Ўзбекистон-Америка стратегик шериклигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.
Иқтисодий дипломатияни, шу жумладан, «B2G» шаклида жадаллаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Турли даражадаги режалаштирилган тадбирлар ва ташрифлар жадвали, уларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.
Элчи Америка томонининг Ўзбекистонга ислоҳотлар дастурини амалга оширишда, шу жумладан, USAID доирасида ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
«Дунё» АА