Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Франция элчиси билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида савдо-иқтисодий соҳадаги Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари ва икки мамлакат ўртасида иқтисодий дипломатияни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Орелия Бушез Ўзбекистон Президентининг жорий йил 21-22 ноябрь кунлари Францияга амалга оширган тарихий ташрифи якунларини, айниқса, савдо келишувлари ва инвестиция лойиҳаларига юксак баҳо берди.
Ташриф якунлари бўйича имзоланган барча иқтисодий ҳужжатларнинг ўз вақтида бажарилиши мониторингини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги ва элчихонаси ўртасида мунтазам қўшма мулоқот ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларини Францияга экспорт қилиш ҳажмини ошириш, биринчи навбатда, Европа Иттифоқининг GSP+ имтиёзлар тизими, товарларни сертификатлаш ва стандартлаштириш доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда саноат тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш учун Франция мутахассисларини жалб этиш муҳимлигини қайд этдилар.
(«Дунё» АА).