Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари очилди

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва халқаро ҳамкорлиги тўғрисида кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш, рақамли дипломатияни фаол тарғиб қилиш мақсадида ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидовнинг ижтимоий платформаларда расмий саҳифалари очилди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА

ТИВ маълумотига кўра, қуйидаги саҳифалар очилган :

Twitter : https://twitter.com/FM_Saidov

Facebook : https://www.facebook.com/FMSaidov/

Instagram : https://www.instagram.com/fm_saidov/

LinkedIn : https://www.linkedin.com/in/fmsaidov/

Telegram : https://t.me/bakhtiyor_saidov

Мазкур аккаунтларда Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг халқаро ҳамкорлар билан ўтказадиган учрашув ва музокаралари, вазирликда ташкил этиладиган тадбирлар, хорижий ташрифлар, ТИВнинг жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича баёнотлари, шунингдек, Ўзбекистон дипломатиясининг бошқа янгиликлари мунтазам равишда эълон қилиб борилади.
« Дунё » АА