Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Қатар элчиси ва Ўмон муваққат ишлар вакили билан учрашувлар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим ва Ўмон муваққат ишлар вакили Носир Ал-Мавалий билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги сиёсат, иқтисодиёт, инвестиция, маданият ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
«Дунё» АА