Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари: Июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Покистон музокаралари стратегик шериклик тамойилларига асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганини намоён этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча мамлакатимизнинг Исломободдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги:
Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ўзаро боғлиқлигининг истиқболлари” мавзусидаги вебинарда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.Онлайн-анжуманда Покистон таҳлил марказларининг экспертлари, ушбу мамлакат йирик нашрлари, жумладан, «Pakistan in the World», «Daily Ittehad», «Pakistan Observer», «The National Herald Tribune Ittehad», бошқа газета ва журналларнинг бош муҳаррирлари ва ходимлари қатнашди.
Тадбир чоғида покистонлик таҳлилчилар Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини ривожлантириш, жумладан, транспорт-логистика соҳасида, хусусан, «Мозори Шариф – Кобул - Пешовар» трансафғон темир йўли қурилиши бўйича изчил саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди.
Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи муваффақиятли ўтгани ҳамда икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик ўрнатилгани алоҳида қайд этилди.
Покистонлик эксперт ҳамда журналистлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий ўсувчанлигига алоҳида эътибор қаратди.
Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбарининг ўринбосари Ўзбекистон – Покистон муносабатлари тобора равнақ топаётгани ҳамда савдо-иқтисодий, саноат, сармоявий ва транспорт-логистика ҳамкорлигини чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорликни қайд этди.
Жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар стратегик шериклик тамойилларига асосланган ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганини намоён этгани таъкидланди. Шу ўринда Ўзбекистон пойтахтидаги икки томонлама тадбирлар чоғида эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида амалга оширилиши муҳим эканлиги қайд этилди.
Вебинар давомида минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.
“Дунё” АА