Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Латвия, Норвегия ва Швеция элчилари билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Латвия, Норвегия ва Швециянинг мамлакатимиздаги элчилари Рейнис Трокша, Жон Микал Квистад ва Томас Данестад билан қўшма учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида Скандинавия ва Болтиқбўйи мамлакатлари билан мунтазам мулоқотни фаоллаштириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.