Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Таиланд ТИВ доимий котиби ўринбосари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров бугун мамлакатимизга ишбилармон доира вакиллари делегацияси раҳбари сифатида ташриф буюрган Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги доимий котиби ўринбосари Бусади Сантипитакс билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон–Таиланд ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам сиёсий мулоқотни, жумладан, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик алоқаларини кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Томонлар, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш ва туризм хизматларини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.