Ўзбекистон ТИВ ўринбосари Бангладеш элчисини қабул қилди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Алоев Бангладеш элчиси Муҳаммад Жаҳонгир Алам билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди. Туризм ва тўқимачилик соҳаларидаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқариш, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари, савдо палаталари ва тўқимачилик бирлашмалари ўртасидаги бевосита алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 16 май. /« Дунё » АА/.