Ўзбекистон ТИВ ва дипломатия ваколатхоналари томонидан жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида 32 мингдан ортиқ ватандошларга консуллик хизматлари кўрсатилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

. 794 нафар юртдошимизнинг хорижда ишга жойлашишларига кўмаклашилди, деди ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов кеча ўтказилган видеобрифинг чоғида, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
У ўз чиқишида жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсати ва ташқи иқтисодий йўналишини амалга ошириш соҳасида мамлакатимиз дипломатия миссиялари томонидан амалга оширилган тизимли ишларга тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, январь ойида 338 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Бу жараёнда мамлакатимизнинг дипломатия ваколатхоналари фаол иштирок этди.
Жорий йилнинг икки ойи давомида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларига грантлар ва 35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий-техник кўмак ҳисобидан 22 нафар илғор хорижлик мутахассис жалб этилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида 32 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросига консуллик хизматлари кўрсатилди. 794 нафар юртдошимизга хорижда ишга жойлашишига кўмаклашилди.
Январь-февраль ойларида Ўзбекистон ҳудудига бир миллион бир юз мингга яқин хорижий фуқаролар кириб келгани алоҳида таъкидланди. Мамлакатимиз ҳудудига кириб келган хориж фуқароларининг 99 фоизи Ўзбекистон визасиз тартиб ўрнатган давлатлардан келган.
«Дунё» АА