Ўзбекистон Товар-хом ашё биржаси Покистонда савдо майдончасини очиш имкониятларини муҳокам қилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси ( ЎзРТХБ) бошқарув раиси Зиёвиддин Бадриддинов бошчилигидаги делегациянинг Покистонга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сафар доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг Покистон товар биржаси (PMEX) бошқаруви директори Эжаз Али Шох билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда замонавий биржа савдолари технологиялари ва воситаларини ривожлантириш, шаффоф биржа механизмларидан фойдаланган ҳолда икки мамлакат ўртасида ташқи савдо ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Дастлабки босқичда биржаларнинг спот ва дериватив бозорларини ташкил этиш, клиринг, электрон логистика ва омборхоналарнинг ягона эко-тизимини яратиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.
Томонлар, шунингдек, ЎзРТХБнинг Покистонда савдо майдончасини очиш ва икки биржа савдо тизимларини интеграциялаш бўйича фикр алмашди. Бу тадбиркорлар учун икки мамлакат товар бозорларига чиқишда қулайликлар яратиб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида ЎзРТХБ ва PMEX ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжат PMEX ва ЎзРТХБ мутахасиссларининг икка мамлакат биржаларининг онлайн платформаларини техник жиҳатдан ўрганиш бўйича амалий сафарларини ташкил этиш, давлатлар ўртасида умумий платформа базасида ташқи савдони ташкиллаштириш ва бошқа масалаларни қамраб олган.
«Дунё» АА