Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон – Туркия муносабатлари тарихида янги мулоқот формати

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni Qonunchilik saylovi 2019 yil Qonunchilik saylovi 2019 yil O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Sayyohlik Sayyohlik O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон – Туркия муносабатлари тарихида янги мулоқот формати

Анқара шаҳрида 19 февраль куни Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу кенгаш икки томонлама муносабатлар тарихида янги мулоқот форматидир. У 2018 йили давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотига мувофиқ тузилган.

Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида олиб боради. Сиёсат, хавфсизлик ва мудофаа, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, туризм, энергетика, транспорт ва транзит, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, маданият, таълим, фан ва техника, инновациялар, соғлиқни сақлаш ва бошқа ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш стратегиясини белгилайди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраислари эришилган натижалар тўғрисида мазкур кенгашга доимий ахборот киритиб боради. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва Туркия ташқи ишлар вазирлиги кенгашнинг мувофиқлаштирувчи органлари ҳисобланади.

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған давлатимиз раҳбарини ташрифи билан қутлаб, мамлакатларимиз парламентлари, давлат идоралари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди. Туркия ва Ўзбекистоннинг қўшма лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик ва чексиз ҳурмат учун Туркия раҳбари ва халқига ташаккур изҳор этди.

– Бу учрашув стратегик шериклигимиз юксак босқичга кўтарилганининг яққол ифодасидир. Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда беш миллиард долларга етказишга қаратилган устувор вазифаларни бажаришда ҳам ушбу кенгаш, албатта, муҳим замин бўлади. Биз бугунги йиғилиш натижаларини мустаҳкамлаб, келгуси йили бўлиб ўтадиган учрашувнинг кун тартиби ва ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишлари ҳақида ҳозирдан ўйлашимиз мақсадга мувофиқдир, – деди давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон билан Туркия ҳамкорлиги, айниқса, охирги уч йилда анча жонланди. Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил октябрда Туркияга ҳамда Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2018 йил апрелда Ўзбекистонга давлат ташрифлари ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамлаб, самарали ҳамкорликка кенг йўл очди.

Изчил мулоқотлар ва муштарак интилишлар натижаси ҳамкорлик ривожида яққол намоён бўлмоқда. Масалан, 2016 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми салкам 1,2 миллиард АҚШ доллари бўлган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 2,5 миллиард доллардан ошди. Бугунги кунда юртимизда Туркия инвестицияси иштирокида 1300 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда. 500 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Транспорт соҳасидаги алоқалар ҳам ривожланди. 2019 йилда бу борадаги кўрсаткичлар автомобилда 33 фоиз, темир йўлда 17 фоиз, ҳаво йўлларида 42 фоиз ўсган.

Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистонга 64 минг туркиялик сайёҳ ташриф буюрган.

Икки давлат раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши ва яратилаётган шароитлар натижасида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мумкинлиги таъкидланди.
Йиғилишда Ўзбекистон ва Туркия савдо вазирлари сўзга чиқиб, икки томонлама ҳамкорлик ривожи тўғрисида батафсил ахборот берди.

Музокараларда мамлакатларимиз ҳамкорлигига оид барча масалалар ва уларнинг ечимлари, истиқболдаги асосий вазифалар ҳамда қўшма лойиҳалар келишиб олинди.

Шавкат Мирзиёев Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун Режеп Таййип Эрдоғанни Ўзбекистонга таклиф қилди.

UzA