Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон бўйича қўшма баёнотини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Афғонистондаги вазиятга бағишланган навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, йиғилишда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ва Туркий Кенгаш котибияти Афғонистон йўналишида биргаликда қўшма ҳаракатлар жиҳатларини, хусусан, кенг вакиллик асосида Афғонистон ҳукуматини тузиш зарурлиги, инсон ҳуқуқларига, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларига риоя қилинишини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз нутқида Афғонистон масаласига тааллуқли асосий масалалар бўйича мамлакатимиз позициясига тўхталиб ўтди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Афғонистоннинг тинч ва мустақил давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор. Афғонистон замини энди минтақа давлатлари ва умуман халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак.
Дунё давлатлари учун устувор вазифа Афғонистонни иқтисодий тусдаги минтақавий интеграцион жараёнларига янада фаол жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб қолиши кераклиги таъкидланди.
Можародан кейинги Афғонистон стратегиясини ишлаб чиқиш муҳимлиги, шунингдек, мамлакатга зарур инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши давом этиши алоҳида қайд этилди.
Тадбир якунида Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон бўйича қўшма баёноти қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ушбу ташкилот аъзолигига 2019 йил октябрь ойида қабул қилинди. Ўзбекистон Президенти Шакат Мирзиёев 2019 йилнинг 15 октябрь куни ТТДҲКнинг Бокуда (Озарбайжон) ўтказилган 7-саммитида иштирок этди.
«Дунё» АА