Ўзбекистон-Туркманистон саммити кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, кеча давлат раҳбарлари «Кўксарой» қароргоҳида самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. Бугун Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар.
Умуман, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
«Дунё» АА