Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Истанбулда намойиш этилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Истанбул халқаро ип-калава кўргазмасида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари биринчи маротаба намойиш этилаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Ушбу нуфузли кўргазма фаолиятида Ўзбекистоннинг етакчи тўқимачилик компаниялари қатнашмоқда.
Кўргазма ҳар йили 100 га яқин мамлакатдан тўқимачилик, трикотаж ва тикувчилик саноати вакилларини ўз атрофига жамлайди.
Кўргазманинг 120 квадрат метр саҳндан иборат Ўзбекистон бўлмасида вискоза, акрил, жун, полипропилен, полиамид, ипак ва калава-ип, мато, трикотаж ҳамда замонавий дастгоҳлар намойиш этилмоқда.
Кўргазма нафақат Туркия, балки Евросиё ва Африка минтақаси харидорлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун ҳам қулай майдон ҳисобланади.
Ўзбекистон миллий павильони қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда – шу кунга қадар умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги 30 та экспорт шартномаси имзоланди.
Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Туркия Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари учун анъанавий бозор ҳисобланади. Хусусан, 2020 йилда мамлакатимиздан Туркияга 231 миллион АҚШ доллари миқдорига тенг маҳсулот экспорт қилинган бўлса, 2021 йил бу кўрсаткич 515,5 миллион долларни ташкил этди.
“Дунё” АА