Ўзбекистон тўқимачилик саноати вакиллари Нидерландияда ўтказилган халқаро жинси матолари кўргазмасида қатнашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари Амстердамда бўлиб ўтган йирик «Kingpins Show» халқаро жинси матоларидан тайёрланган кийимлар кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда 40 га яқин давлатдан 1200 дан ортиқ меҳмонлар ва 600 дан ортиқ компаниялар қатнашди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси лойиҳалар мониторинги бўлими бошлиғи Дониёр Ҳабибуллаев кўргазма доирасида «Rabobank» лойиҳа менежери Жульет Хенсгенс ва Нидерландия тараққиёт банкининг («FMO») инвестициялар бўйича бош мутахассиси Феликс Потишман билан учрашувлар ўтказди.
«Rabobank» Нидерландия банки бўлиб, бундан 125 йил аввал ташкил этилган. Ушбу молия муассасаси асосан агросаноат ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган. Банкнинг 38 мамлакатда ваколатхоналари мавжуд.
Нидерландия тараққиёт банки («FMO») ривожланаётган бозорлардаги хусусий инвестиция лойиҳаларини молиялаштиради. Мазкур банк 1970 йилда ташкил этилган ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ҳисобланади.
Учрашувлар якунларига кўра, ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш, ахборот алмашиш, Нидерландия банклари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон томонидан аниқ таклифлар тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
АМСТЕРДАМ, 18 апрель. /«Дунё» АА/.